Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3157-сон “Маҳаллий экспортёр корхоналарни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти маълум қилди.
Ҳужжатга биноан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25%ини мажбурий сотиш тўғрисидаги талаб 2017 йил 1 августдан бекор қилинади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.