Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Жисмоний тарбия институти Чирчиққа кўчиб ўтади

11.08.2017


Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3197-сон “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Давлат жисмоний тарбия институти Тошкент вилоятига Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй манзили бўйича  кўчиб ўтади. Бундан ташқари, институтга “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг бинолари, иншоотлари ҳамда истироҳат боғи ўтказилади (Чирчиқ шаҳри, В.Ҳайдаров кўчаси, 1-уй).

 

Ўз навбатида, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи Чирчиқ шаҳри, Чирчиқ 50 йиллик кўчаси, 14-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Давлат рақобат қўмитаси 10 кун муддатда ушбу кўчмас мулкни кўрсатилган таълим муассасаларига оператив бошқарувга ўтказади.

 

Давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Чирчиқ олимпия захиралари коллежини қайта жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича комиссия таркиби тасдиқланди. Комиссияга 10 кун муддатда юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини тузилиши ва амалга оширилишини таъминлаш юклатилди.

 

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Давлат жисмоний тарбия институтида таълимнинг сиртқи бўлими очилади. Институтда таҳсил олаётган миллий терма жамоаси аъзолари, терма жамоа аъзолигига номзодларга таълимнинг сиртқи шаклига ўтишга рухсат берилди.

 

Чирчиқ саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи фаолиятини тугатади ҳамда ўқувчилар ва педагог кадрлар бошқа касб-ҳунар коллежларига йўналтирилади.

 

Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан объектларни реконструкция килиш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида 2017 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун зарур маблағларни ажратади;
  • 2018 йил ва кейинги йиллар Инвестиция дастурини шакллантиришда Давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Чирчиқ олимпия захиралари коллежи объектларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш учун Жамғармадан маблағлар ажратади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов,

экспертимиз.