Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасининг қатор қоидалари мамлакатимиз бизнесининг рақобатдошлигини оширишга қаратилган.
Шу тариқа, тадбиркорлик субъектларининг товарлари, ишлари ва хизматларини олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз экспорт қилишга рухсат берилади (келаси йил 1 январдан).
Бунинг учун қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:
- тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини (товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш) камида охирги 3 йилда амалга оширади;
- тадбиркорлик субъекти ўтган йил мобайнида экспортга етказиб беришларни амалга оширган;
- тадбиркорлик субъекти аввал амалга оширилган экспортга етказиб беришлар бўйича дебиторлик қарзига эга эмас;
- кўрсатилган шартларда экспортга етказиб беришлар ҳажми ўтган йили амалга оширилган экспорт ҳажмидан ошмайди.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 октябридан тадбиркорлик субъектларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган назорат-синов лабораториялари мавжуд бўлган тақдирда сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш бекор қилиниши мумкин.
Бунда ушбу лабораториялар (марказлар) томонидан берилган сертификатлар ваколатли органлар томонидан берилган мувофиқлик сертификатларига тенглаштирилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.