Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

НТБ, шунингдек мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади

22.08.2017

 

Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3231-сон «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ва давлат молия назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди.  Ҳужжат матни давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитни реструктуризация қилиш

 

Туман халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларига тегишли муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилади. Бунинг ўрнига кўрсатиб ўтилган бўлимлар ва бирлашмаларда марказлаштирилган бухгалтерия хизматлари ташкил этилади.

 

Марказлаштирилган бухгалтерия хизматлари қуйидагиларни таъминлайди:

  • харажатлар сметаларини тузиш ва ижро этиш;
  • иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш;
  • товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш;
  • тасарруфидаги ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритиш;
  • муассасалар  фаолиятининг ихтисослиги бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан даромадлар тушишини мониторинг қилиш.

 

Бундан ташқари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, Ўрта-махсус касб-ҳунар маркази ва Пенсия жамғармаси  тузилмасида республика даражасидаги (3 та штат бирлиги) ва ҳудудий даражадаги (ҚРда, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 1–4 та штат бирлиги) ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ташкил этилмоқда. Янги бўлинмалар бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш, талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш билан шуғулланади.

 

Бунда ички аудит ва молиявий назорат хизматларининг штат бирликлари Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси штати қисқариши ҳисобига тўлдирилади. Уларнинг фаолиятини эса Молия вазирлиги ҳузуридаги янги Бюджетни тузиш ва ғазна ижроси методологияси, ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси мувофиқлаштиради.

 

Назорат-тафтиш бош бошқармасини ўзгартириш

 

Назорат-тафтиш бош бошқармаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасига айлантирилмоқда. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • бюджет ташкилотларида бюджет маблағларидан фойдаланиш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича ихтисослаштирилган автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш (хусусан, банк сири ва биржа дастурий таъминотига кириш билан бирга);
  • бюджет ташкилотлари билан бюджет қонунчилигига амал қилиш юзасидан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;
  • бюджет ташкилотларида аниқланаётган талон-тарожлик, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади, харажатлар сметасини, штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш  тартибининг бузилиши ва бюджет қонунчилигининг бошқа ҳуқуқбузарликлари ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • масофали назоратни кенг қўллаш,  замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базалари воситасида  текшириш объектлари ва мақсадларини белгилаш йўли билан самарадорлиги  паст бўлган тафтишларни қисқартириш билан бир вақтнинг ўзида бюджет ташкилотларини текшириш самарасини ошириш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.