Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Ўздавдонинспекция давлат ресурсидаги доннинг сақланишини таъминлайди

28.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 612-сон қарори билан  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ўздавдонинспекция – давлат ресурсидаги дон, мойли экинлар, уларнинг уруғлари, шунингдек ун, ёрма, кепак, қўшимча маҳсулотлар, чиқиндилар, омухта озуқаларнинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши юзасидан давлат назорати соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган шарҳларимиздан бирида мазкур муассасанинг янги вазифалари ва фаолият йўналишлари хусусида ёзган эдик.

 

Ўздавдонинспекция, унинг марказий лабораторияси ва ҳудудий лабораториялари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий инспекциялари ягона тизимни ҳосил қилади.

 

Орган ўз ваколатлари доирасида давлат ресурсидаги дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сақланиши, улардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши, шунингдек уларнинг ифлосланиши, камайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймасликни таъминлашда аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ва хулосалар беришга ҳақли. Ҳужжатларнинг бажарилиши мажбурийдир.

 

 «Ўздавдонинспекция»нинг бошлиғи энди Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади (илгари – Президент томонидан).

 

Ўздавдонинспекциянинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Ц-14, 27-уй.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 


Олег Заманов,

экспертимиз.