Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1126-4, 2017 йил 4 сентябрь) билан Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, белгиланган мақсадига кўра ХУМШга ажратиладиган кредитларнинг аниқ муддати белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Кредит муддати
|
Кредитнинг белгиланган мақсади |
камида 10 йил |
кўп квартирали уй-жойларнинг томларини таъмирлаш ва/ёки уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш учун – мазкур ишларни бажариш даврийлигини ҳисобга олган ҳолда.
|
камида 5 йил |
– асосий воситаларни (махсус ускуна ва механизмлар) сотиб олиш учун; – уй олди ҳудудини ободонлаштириш учун. |
Кредит олиш учун зарур бўладиган манзилли рўйхатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан жойлардаги молия органлари билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.