Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент қарори лойиҳаси импорт божхона божи ва олиб келинадиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғининг янги ставкаларини ўз ичига олади. Улар тахминан 2017 йил 1 октябрдан жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, бир ойдан кам муддат ичида алоҳида товар позициялари бўйича кўрсатилган ставкаларга уч марта: жорий йилнинг 1 сентябридан, 10 сентябридан ва 15 сентябридан ўзгартиришлар киритилди.
Лойиҳа анча туб ўзгартиришларни кўзда тутади. Амалдаги импорт божхона божлари ставкаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларини кучини йўқотган деб эътироф этиш таклиф қилинмоқда.
Бунинг ўрнига 97 товар гуруҳлари (жумладан бутун товарлар қатори бўйича “ноль” ставкаси) бўйича импорт божхона божи ва 36 товар гуруҳлари бўйича акциз солиғи ставкаларининг янги қийматлари таклиф этилди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.