Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Тошкентда 103 минг туп дарахт ўтқазилади

25.09.2017

 

Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3262-сон қарори билан 2018-2020 йилларда автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳарлар кўчаларини кўкаламзорлаштириш  дастури тасдиқланди.

 

3 йил ичида йўллар бўйлаб 1,6 миллионтадан ортиқ, шаҳар кўчаларида эса 782 минг (уларнинг 103 таси пойтахтимизда) дарахт ва буталар ўтқазиш режалаштирилган. Дастурда қарағай, заранг, эман, каштан, шумтол, арча кабилар манзарали кўчатлар сифатида кўрсатилган.  

 

Автомобиль йўллари давлат қўмитасига (Қўмита) автомобиль йўлларига ёндош ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди. Қўмита ҳузуридаги  «Автойўлкўкаламзорлаштириш» УК «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКга айлантирилди.

 

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автойўлларни, шунингдек, шартнома асосида шаҳарларнинг тегишли кўчаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича ишлар кўрсатилган корхонанинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК директори Қўмита раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади. Қўмита тузилмасида автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилди (6 нафар).

 

Корхона Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 68-уй манзилида жойлашган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

   



Олег Заманов,

экспертимиз.