Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 августдаги 719-сон қарори билан қуйидагилар маъқулланди:
2017-2021 йилларда балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
Дастурда қуйидаги йўналишларда ишлаш назарда тутилган:
- балиқчилик тармоғининг меъёрий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш;
- балиқ етиштириш ва овлашни кўпайтириш ҳамда балиқчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
- сув омборлари ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш;
- балиқчилик ҳўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
- балиқчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш.
2017-2021 йилларда балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари.
2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.