Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

ВСҲ учун ички тартиб қоидалари тасдиқланди

26.09.2017

 

“Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга (2011 йил 29 сентябрь, ЎРҚ-298-сон) мувофиқ ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари тасдиқланди.

 

Ички тартиб қоидаларида қуйидагилар ўрнатилган:

  • вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСҲ) ҳудудига кириш ва ундан чиқиш;
  • ВСҲга олиб келинган шахсларни қабул қилиш ва камераларга жойлаштириш;
  • ВСҲда шахсларни шахсий тинтувдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини олиш ва фотосуратга олиш, шунингдек ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш;
  • тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб қўйиш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг моддий-маиший таъминоти;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти;
  • ВСҲда сақланаётган шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш;
  • посилкалар, йўқловлар, бандеролларни қабул қилиш ва уларни ВСҲда сақланаётган шахсларга бериш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг хат-хабарларни олиши ва жўнатиши;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ҳар кунги сайрларини ўтказиш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувларини ўтказиш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг диний расм-русумларни адо этиши, фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ва оилавий муносабатларда иштирок этиши;
  • ВСҲда қамоққа олинган шахсларни меҳнатга жалб этиш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар юбориши;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан шахсан қабул қилиниши;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракатлари ва суд мажлисларида иштирок этишини таъминлаш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларни моддий жавобгарликка тортиш;
  • ВСҲда сақланаётган вафот этган шахсларнинг жасадларини бериш;
  • ВСҲда сақланаётган шахсларни озод қилиш.

 

Хусусан:

ВСҲда сақланаётган шахсларга бир маротаба ЭКИҲнинг 30%игача бўлган суммага нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишга рухсат этилади;

ВСҲда сақланаётган шахсларга белгиланган оғирликдаги битта посилка (бандероль), шунингдек 12 килограммгача озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 2 та йўқлов олишга рухсат этилади. ВСҲда сақланаётган ҳомиладор ва болали аёллар, вояга етмаганлар, шифокор хулосасига кўра даволанишга ва кучайтирилган овқатга муҳтож деб топилган беморлар, I ва II гуруҳ ногиронлари учун йўқловларнинг сони ва оғирлиги чекланмайди;

ВСҲда сақланаётган шахсларга бир вақтнинг ўзида икки нафар вояга етган қариндоши билан 2 соатгача бўлган битта учрашувга ижозат берилади. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, шунингдек маст ҳолда келган шахс билан учрашишга йўл қўйилмайди;

ВСҲда қамоққа олинган шахслар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда ВСҲ ҳудудида ўз хоҳишларига кўра меҳнатга жалб этилиши мумкин (иш ҳақи миқдори ЯТС биринчи разрядидан кам бўлмаслиги лозим). Уларни мажбурий меҳнатга жалб этиш тақиқланади, бундан камерани тозалаш мустасно.

 

Ҳужжатда ВСҲда сақланаётган шахсларнинг хулқ-атвор қоидалари ўрнатилган.

 

Шунингдек ҳужжатда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қуйидаги рўйхати келтирилган:

1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.

2. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, турли маркадаги соатлар ва бошқа қимматликлар.

3. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.

4. Алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.

5. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

6. Барча турдаги радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси, нусха кўчириш воситалари.

7. Алоқа воситалари, жумладан уяли алоқа воситаси, радиотелефонлар, пейжерлар, рациялар ва уларнинг барча турдаги қисмлари.

8. Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электр устара бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.

9. Ойналар, бундан камера деворига ўрнатилган ойна мустасно.

10. Чилангарлик ва бошқа асбоб-ускуналар.

11. Спорт анжомлари.

12. Ўйин карталари.

13. Ҳар қандай турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар ҳамда уларнинг қисмлари.

14. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашр ва материаллар, шунингдек тақиқланган адабиётлар.

15. Топографик хариталар ва компас.

16. Ҳарбий ва бошқа формали кийим-бош ҳамда унинг жиҳозлари.

17. Нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).

18. Мусиқа асбоблари.

19. Хамиртуруш ва ачитқилар.

20. Уйда пиширилган, шунингдек истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.

 

2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.