Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Савдолар натижалари ЎзРВБ сайтида жойлаштирилади

27.09.2017

 

Марказий банк Бошқаруви қарорлари ўйхат рақами 552-4, 2017 йил 26 сентябрь; рўйхат рақами 1140-4, 2017 йил 26 сентябрь) билан Чиқарилган давлат қисқа муддатли облигацияларига хизмат кўрсатиш ва уларнинг муомаласи тўғрисида низом ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Киритилган қўшимчаларга биноан, Ўзбекистон Республика валюта биржаси (ЎзРВБ) МБнинг эълони асосида ўз сайтида ўтказилаётган аукционлар ҳақидаги ахборотни эълон қилади. Савдолар натижалари ҳам шу ерда эълон қилинади.

 

ЎзРВБда тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар, облигацияларнинг номи, сони, котировкаси (нархи)  ва битим тузилган санадан ташқари учинчи шахсларга очшкор қилинмайди. Ушбу ахборот судларга берилади. Суриштирув ва тергов органлари уларни фақат жиноий иш қўзғатилган тақдирда олиши мумкин.

 

Ҳужжатлар расман эълон қилинган ва 26.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

  

Олег Заманов, 

 экспертимиз.