2017 йил 10 августдаги ПҚ–3196-сон Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сон Қарори билан 2018 йил 1 январдан бошлаб Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари штатлар жадвалига “спортчи” лавозими киритилиши белгиланди.
Ҳужжатга кўра, ушбу лавозимга Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчилар қабул қилинади.
Тегишли давлат органлари 2 ой муддатда “спортчи” лавозимига қўйиладиган талабларни, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаши лозим.
Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.