Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 783-сон қарори билан Мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Ҳужжатда кўрсатилган маҳсулотларнинг ёнғин, экологик хавфсизлиги ҳамда уни ўраш ва маркировкалаш талаблари қайд қилинган. Энг асосий вазифа – инсон ҳаёти ва саломатлигини, атроф-муҳит, мол-мулкни асраш, сотиб олувчиларни адашишга олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш.
Техрегламент қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- давлат мудофаа буюртмаси асосида олиб келинадиган ёки мамлакат ҳудудидан транзит орқали кетаётган маҳсулотлар;
- ўсимлик ва ҳайвон мойлари, тошкўмир қатронини юқори ҳароратда ҳайдаш натижасида олинган мойлар (шунингдек креозот), парфюмерия-косметика маҳсулотларини тайёрлаш учун қўлланиладиган мойлар, тиббиёт буюмлари ва дори воситалари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 5.04.2018 йилда кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.