Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 785-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
08.12 «Очиқ шағал ва қум конларини ишлаш, тупроқ ва каолин қазиб олиш» синфига қуйидаги кичик синфлар киритилди:
- 08.12.0 «Очиқ шағал ва қум конларини ишлаш»;
- 08.12.1 «Тупроқ ва каолин қазиб олиш»[1];
- 08.12.2 «Каолин ва бошқа каолин тупроқларни тўйинтириш ва шундай бирламчи қайта ишлаш»;
- 08.12.9 «Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа конларни ишлаш».
Аввал 08.12 синфи очиқ шағал ва қум конларини ишлаш ҳамда фақат тупроқ ва каолин қазиб олишни бирлаштирадиган (08.12.0) кичик синфдан иборат эди. Шу тариқа, мазкур фаолият тури аниқлаштирилди ва кенгайтирилди.
Кўрсатилган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга оширадиган микрофирмалар ходимларининг ўртача йиллик сони 1–20 нафарни, кичик корхоналарда – 21 нафардан 50 нафаргачани ташкил этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.10.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
[1] Каолин – юқори ўтга чидамлилиги, паст даражада қайишқоқлиги ва боғлаш қобилияти билан ажралиб турадиган оқ рангли тупроқ.