Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2017 йилдаги 806-сон қарори билан Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида кичик саноат зонаси барпо этилади.
У пойтахт ҳокимлигига ўтказилган, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор 26-даҳа, 36-уй манзилида жойлашган умумий майдони 5,1 гектар бўлган «AOKS Plus Business» МЧЖ (собиқ «Сигнал» ИИЧБ)нинг бино ва иншоотлари негизида ташкил этилади.
Бир ой муддатда Учтепа кичик саноат зонаси дирекцияси ташкил этилади, 2 ой муддатда эса унинг ҳудудида жойлаштиришга таклиф қилинаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадваллари тасдиқланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 10.10.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.