Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 йилдаги 846-сон қарори билан Собик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу имтиёзга олимлар Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ–5146-сон Фармон билан эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 6.01.1997 йилдаги ПФ–1693-сон Фармони билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига айлантирилди.
Низомда санаторийларга йўналтиришнинг ва йўлланмаларни тарқатишнинг босқичлари схемаси келтирилган.
Собик Ўзбекистон Қишлок хўжалиги фанлари академиясининг амалдаги аъзолари ва мухбир аъзолари йилига 1 марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Санаторийга кейинги йилга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Ўзбекистон Қишлок хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига (Марказ) қуйидаги хужжатларни тақдим этиш даркор:
- белгиланган шакл бўйича ариза;
- паспорт нусхаси;
- Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолигини ёки мухбир аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
- кузатувчининг шахсини тасдикловчи хужжат.
Соғломлаштириш йўналишини аниқлаш учун олимлар яшаш жойи бўйича даволаш муассасаларида бепул диспансеризациядан ўтказилади
Ҳар йили 15 январгача марказ йўлланмаларни тарқатиш режасига мувофиқ тегишли санаторийлар билан шартномалар тузиши керак.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 19.10.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.