Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет проведение корпоративного мероприятия Как учитывать продукты (сырье) и товары в общественном питании Какие документы нужны для выплаты дивидендов физическому лицу

Паст сифатли мобиль алоқа учун жарима солишади

09.11.2017

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Лойиҳа билан янгиланган:

  • алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қоидабузарликлар турларини;
  • улар учун молиявий санкциялар (жарималар) миқдорларини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

 

Маълумот учун: ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2000 йилдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган миқдорлар амал қилмоқда.

 

Қоидабузарликлар ва санкцияларнинг янги турлари

 

Мобиль алоқа хизматлари кўрсатиш ва маълумотлар узатиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни жорий этиш таклиф қилинаётир. Уларга:

  • 2G, 3G, 4G тармоқлари учун маълумотлар узатишнинг ўртача тезлигига риоя қилмаслик;
  • нутқни узатиш сифати, боғланишни ўрнатиш вақти бўйича нормативларга мувофиқ келмаслик;
  • абонентнинг ташаббусисиз ўрнатилган боғланишни узиш;
  • чақирувларнинг умумий сонида муваффақиятсиз боғланишлар нормативининг ортиқлиги;
  • маълумотлар узатиш тармоғига киришни тиклашнинг норматив вақтининг ортиқлиги ва бошқалар киради.

 

Шунингдек, операторлар ва провайдерлар томонидан ахборот-маълумот хизматлари кўрсатиш қоидалари бузилганлиги учун жарималар жорий қилинмоқда:

  • телефон бўйича техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги;
  • операторнинг жавоб бериш вақтининг бузилиши.

 

Жарималар ЭКИҲга нисбатан каррали миқдорда ўрнатилади. Телеграф, шаҳарлараро ва халқаро алоқалар билан боғлиқ қоидабузарликлар учун жарималарни чиқариб ташлаш таклиф қилинди.

 

Ким жарима солади?

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси қоидабузарликларни аниқлайди ва тегишли хўжалик юритувчи субъектларга жарима ҳисоблайди. Бунинг учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг рухсатномаси талаб этилмайди.

 

Молиявий санкциялар кўринишида ундириладиган маблағлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига (ВМнинг 19.12.2012 йилдаги 356-сон қарори билан ташкил этилган) берилади.

 

Молиявий санкцияларни (жарималарни)ҳисоблаб ёзиш ва қўллаш бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ленара Хикматова.