Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармони билан Президентнинг 17.02.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4960-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг.
1.06.2018 йилдан бошлаб ИИВ академик лицейларининг соҳа фанлари ўқитувчилари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ички ишлар органлари ходимлари сирасидан бўлган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимларига тўлиқ пенсия тўланиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларда бўлгани сингари, фақат кўрсатилган фаолият пенсионернинг ягона иш жойи ҳисобланса, унга 100 фоиз пенсия тўланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.