Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Синовларсиз нострификациялаш ҳоллари рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинмоқда

26.09.2018

Читать на русском языке


Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Президент қарорининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳозирги вақтда нострификациялаш Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилмоқда. Унинг таомилини соддалаштириш таклиф қилинаётир.

 

Биринчидан, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни махсус синовларсиз (ёки соддалаштирилган тартибда) тан олиш амалиётини кенгайтириш ташаббуси билан чиқилди.

 

Қуйидагилар учун синовларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда:

Амалдаги норма

таълимнинг навбатдаги босқичида ўқишни давом эттириш ниятида бўлган фуқаролар;

Таълимнинг навбатдаги босқичида ўқишни давом эттириш ниятида бўлган фуқаролар эксперт комиссиясининг тегишли тавсияси олингандан кейин махсус синовлардан ўтадилар

етакчи жаҳон агентликлари рейтингига асосан жаҳоннинг энг яхши 1000 та олий таълим муассасалари жумласига кирадиган хорижий ОТМнинг дипломларига эга бўлганлар;

Етакчи жаҳон агентликлари рейтингига асосан  жаҳоннинг энг яхши 500 та олий таълим муассасалари жумласига кирадиган хорижий ОТМ битирувчилари дипломлари синовларсиз нострификацияланади (шарҳга қаранг).

1992 йил 1 январга қадар хорижий ОТМга ўқишга кирган фуқаролар;

Регламентланмайди. Амалдаги низом фақат 1992 йилдан кейин берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларга татбиқ этилади.

аккредитация қилинган ёки лицензия асосида Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритадиган хорижий давлатларнинг бош олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар.

Махсус синовлар ўтказилмайди (ёки соддалаштирилган тартибда ўтказилади), башарти бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Президентнинг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомаларида назарда тутилган бўлса.

 

Иккинчидан, дипломларни нострификациялаш учун аризалар ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Илгари хабар берилганидек, бундай сервис Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий сайтида ишга туширилган, бироқ айни пайтда ҳавола ишламаяпти.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Ражаб :

2019-10-21 14:37:27

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_