Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Молия вазирлиги ҳузуридаги Кенгаш қандай солиқ низоларини кўриб чиқади

10.10.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2018 йилдаги 812-сон қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) тўғрисидаги низом ҳамда Кенгаш таркиби тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Кенгаш Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарори билан ташкил қилинган ва унга қуйидаги учта вазифа юкланган:

  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш;
  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлашда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш;
  • солиқ низоларини кўриб чиқиш жараёнида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

 

Кенгаш таркибига молия вазирининг ўринбосари раислигида ССП раисининг ўринбосари, ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, адлия вазирининг биринчи ўринбосари, Солиқ маслаҳатчилари палатаси бошқарув раиси, Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси кенгашлари раислари, Бухгалтерлар федерацияси бошқаруви раиси, Адвокатлар палатаси раиси вазифасини бажарувчи киритилди.

 

Солиқ низолари, солиқ солиш объектларини аниқлаш, солиқ солинадиган базани ҳисоблаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзларини қўллаш билан боғлиқ келишмовчиликлар кўриб чиқиш учун Кенгашга юборилади. Кенгаш:

  • қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган солиқ текширувлари бўйича;
  • солиқ тўловчи солиқ низолари бўйича давлат солиш хизмати органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилган ҳолларда низоларни кўриб чиқмайди.

 

Яна иккита муҳим жиҳат шундаки:

 

а) Кенгаш ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан аввал кўриб чиқилган, кўриб чиқиш натижалари солиқ низосини ҳал қилиш учун Кенгашга мурожаат қилган солиқ тўловчи, солиқ агенти ва (ёки) солиқ тўловчининг вакилини қониқтирмаган ёки қисман қониқтирмаган солиқ низоларини кўриб чиқиш учун қабул қилади;

 

б) Кенгашнинг келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалари тавсия тусига эга.

 

Бундан ташқари, мазкур органнинг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил қилиш тартиби белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2018 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_