Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Айрим ЙҲҚни бузганлик учун жарималар оширилди

23.10.2018

Читать на русском языке

 

22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖТКнинг бир қатор моддаларига транспортдаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Т/р

Диспозиция (жавобгарлик қўлланадиган хатти-ҳаракат)

Санкция

2018 йил 23 октябргача

2018 йил 23 октябрдан бошлаб

1.

Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 125-моддаси 1-қисми)

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги

жарима – ЭКИҲнинг 1/5 қисми

жарима – ЭКИҲнинг ½ қисми

2.

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (МЖТКнинг 1281-моддаси)

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши

жарима – 2 ЭКИҲ

жарима – 3 ЭКИҲ

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

жарима – 3 ЭКИҲ ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойгача муддатга маҳрум этиш

жарима – 4 ЭКИҲ ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойгача муддатга маҳрум этиш

3.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши (МЖТКнинг 1283-моддаси 3, 4, 5-қисмлари)

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини 40 км/с дан ортиқ катталикда ошириб юбориши

жарима – 7 ЭКИҲ

жарима – 9 ЭКИҲ

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/с дан ортиқ, лекин 40 км/с дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/с дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши

жарима – 10 ЭКИҲ ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этиш

жарима – 15 ЭКИҲ ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этиш

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини 40 км/с дан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/с дан ортиқ, лекин 40 км/с дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат-тезлигини 20 км/с дан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум этиш

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиб, 25 ЭКИҲ жарима

4.

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш (МЖТКнинг 131-моддаси)

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум этиш

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 ЭКИҲ жарима

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса

жарима – 30 ЭКИҲ ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш

жарима – 40 ЭКИҲ ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш

Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш

жарима – 15 ЭКИҲ ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этиш

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 ЭКИҲ жарима

5.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (МЖТКнинг 133-моддаси)

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда* моддий зарар етказилишига олиб келса

жарима – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этиш

жарима – 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этиш

6.

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (МЖТКнинг 134-моддаси)

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса

жарима – 1 ЭКИҲдан 2 ЭКИҲгача ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача муддатга маҳрум этиш

жарима – 2 ЭКИҲдан 4 ЭКИҲгача ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача муддатга маҳрум этиш

7.

Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши (МЖТКнинг 135-моддаси)

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (МЖТК 1351-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариши

жарима – ЭКИҲнинг ½ қисми

жарима – 1 ЭКИҲ

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши

жарима – 3 ЭКИҲ

жарима – 5 ЭКИҲ

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши

жарима – 5 ЭКИҲ

жарима – 10 ЭКИҲ

8.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МЖТКнинг 136-моддаси 1-қисми)

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши  

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум этиш

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 ЭКИҲ жарима

 Изоҳ.

* Анча миқдордаги моддий зарар деганда энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ортиқ миқдордаги зарар тушунилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, тузатишлар 23.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_