2018 йил 16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғисининг янги чакана нархлари белгиланди. Адлия вазирлиги Telegram орқали шундай хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сон қарорига мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан автомобиль ёқилғисининг янги нархлари белгиланди:
Т/р |
Ёқилғи номи |
Ёқилғи қиймати (сўм/литр) |
Нархларнинг ошиши, %да |
|
амалдаги нарх |
2018 йил 16 ноябрдан |
|||
1 |
Аи-80 русумидаги автобензин |
3800 |
4 000 |
5% |
2 |
Аи-91 русумидаги автобензин |
4 300 |
4 500 |
4,5% |
3 |
дизель ёқилғиси* |
4600 |
4 800 |
4,2% |
4 |
ЭКО дизель ёқилғиси* |
4700 |
4 900 |
4,1% |
* Дизель ёқилғиси нархларининг охирги ошиши тўғрисидаги ахборотни шарҳимизда ўқинг.
Эслатиб ўтамиз, қарор лойиҳасида айрим тоифадаги шахслар автобензин сотиб олиши харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини индексациялаш назарда тутилган эди. Ҳужжат расман эълон қилингандан кейин ушбу шарҳ тўлдирилиши мумкин.