ҚҲТБТ порталидаги лойиҳалардан бирида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари таклиф этилган.
Хусусан, 2019 йил 1 январдан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган умумий тушумда экспорт улуши 15%дан ортиқ бўлган (ш.ж. воситачи, вакил орқали) юридик шахсларга қуйидагилар бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш имкони берилиши мумкин:
- товарларни (ишларни, хизматларни) экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисмида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
- товарларни (ишларни, хизматларни) экспортга реализация қилиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўлови.
Ушбу имтиёзлар ҳозир ишлаб чиқилаётган Солиқ кодексининг янги таҳририда ўз аксини топиши лозим. Бироқ улар алоҳида рўйхатдаги (лойиҳага илова қилинмаган, таҳр.) хом ашё товарлари экспортига, шунингдек халқаро ташиш ҳамда қувурлар ва газ қувурларини ташиш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилишига олиб келадиган қуйидаги ҳолларни қонунбузарлик деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда:
- товарлар (ишлар, хизматлар) қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт қилинганлиги далилларининг ҳужжатли тасдиғи мавжуд эмаслиги;
- товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун давомида валюта тушуми тушишининг таъминланмаганлиги.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов.