Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Парламент қуйи палатасида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

03.12.2018

Читать на русском языке

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 30 ноябрь куни депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

Дастлаб парламент аъзолари “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Шартномага биноан, томонлар тенглик ва ўзаро манфаатдорлик, тинч-тотув яшаш ва ўзаро ишонч принципларига таянган ҳолда, узоқ муддатли ва барқарор стратегик шериклик муносабатларини ўрнатади ҳамда ҳар томонлама ривожлантиради. Ҳужжатда давлатлараро муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари аниқ қамраб олинган. Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестициявий, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама манфаатли муносабатларнинг асосий принциплари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган.

 

Шундан сўнг “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Женева конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги (Женева, 1971 йил 29 октябрь), “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги (Женева, 1996 йил 20 декабрь) ҳамда “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги (Женева, 1996 йил 20 декабрь) қонунлар лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Ушбу халқаро шартномалар ва конвенцияга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар интеллектуал мулкка оид муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро талаблар Ўзбекистон томонидан аниқ ва сўзсиз ижро этилишини таъминлашнинг эътирофи бўлиб, адабий ва бадиий асарлар муаллифлари, ижрочилар ва уларнинг фонограммаларни такрорлаш борасидаги ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган.

 

Шундан кейин мажлисда “Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Қайд этилганидек, кейинги пайтда суд-ҳуқуқ соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улар соҳанинг барча жиҳатларини, шу жумладан, давлат божи миқдорини мақбуллаштириш ва суд харажатларини суд процессининг барча иштирокчилари ўртасида адолатли тақсимлаш масалаларини ҳам қамраб олган.

 

Депутатлар томонидан кўриб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси бу борада фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат этишда давлат божи ставкалари камайтирилганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Парламент аъзоларининг фикрича, ушбу янгилик фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий, маъмурий судларга даво аризалари киритилганда низоларнинг тааллуқлилигидан келиб чиқиб, бож ундириш объектларини алоҳида қилиб белгилашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

 

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

 

Унинг мақсади атмосфера ҳавосини муҳофазалаш борасидаги норматив-ҳуқуқий, иқтисодий механизм ва воситаларни такомиллаштириш, қонун бузилишлари натижасида қўлланиладиган иқтисодий чоралар тизимини ривожлантириш, соҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини таъминловчи ҳуқуқий механизмларни яратишдан иборат.

 

Аввалги мажлисда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ўз эътирозларини тақдим этган эдилар. Улар инобатга олиниб, лойиҳа янада такомиллаштирилди. Биринчи навбатда, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишдаги махсус ваколатли давлат органларининг ушбу соҳадаги назорат функциялари ва ҳуқуқларига аниқлик киритилди. Шу билан бирга, фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилмоқда.

 

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши атмосфера ҳавосига чиқарилаётган чиқиндилар миқдорини камайтириш, шу орқали атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳаёти, соғлиғи ва генофондини асраб-авайлаш, экологик барқарорликни сақлашга хизмат қилади.

 

Мажлисда муҳокама этилган навбатдаги масала “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 170- моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўлди.

 

Мамлакатимизда чет эл валютасини айирбошлаш эркинлаштирилгандан буён соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамай, хорижий валютанинг қонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ошиб бормоқда. Шу муносабат билан МЖТКнинг 170-моддаси, ЖК 177-моддасининг санкцияси кучайтирилади.

 

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини кучайтиришга, аҳоли томонидан чет эл валюталарини айирбошлаш шохобчалари орқали харид қилиш даражасини оширишга, иқтисодиётдаги мавжуд хуфиёна секторга барҳам беришга ва чет эл валютасининг назоратсиз чиқиб кетиш йўлларини бартараф этишга ёрдам беради.

 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

 

У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини Президентнинг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон Фармонига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

19 та қонун ва 5 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Уларда Департаментнинг номи (илгариги номи - Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, таҳр.), унинг вазифа ва функцияларининг ўзгариши, халқаро стандартлар асосида оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмини ишлаб чиқиш, идентификациялаш, таваккалчиликларни баҳолаш, уларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва таъминлаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар жавобгарлигини ошириш ҳамда улар фаолияти устидан назоратни кучайтириш каби бир қатор муҳим ўзгаришлар акс этган.

 

Мажлисда, шунингдек, Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материаллари асосида  

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_