5 декабрь куни Молия вазирлигида ўтказилган брифинг чоғида 2019 йил Давлат бюджети лойиҳаси бўйича “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Фуқаролар учун бюджет Давлат бюджети тўғрисида кенг омма учун қулай ва тушунарли тилда кўрсатилган маълумотлар тўпламидир. Унда 2019 йил Давлат бюджетининг асосий параметрлари ва 2020-2021 йиллар учун мўлжаллар, шунингдек одамлар учун қизиқарли бўлган бошқа ахборот: солиқлар ставкалари миқдорлари ва уларнинг турлари, бу маблағлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари баён этилган.
Нашрни ишлаб чиқишда иқтисодий атамалар минимумидан фойдаланилган, ахборот эса инфографика, таҳлилий материаллар ва мисоллар билан мустаҳкамланган. Якуний қисмида қисқа сўровнома жойлаштирилган, унинг натижалари навбатдаги материалларни тузишда инобатга олинади.
Барча қизиқиш бирдирганлар “Фуқаролар учун бюджет” ва нашрнинг тақдимоти билан танишишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тузиш ва эълон қилиш, шунингдек ҳозирги вақтда Молия вазирлиги томонидан унинг устида иш олиб борилаётган “Очиқ бюджет” порталини ишга тушириш 22.08.2018 йилдаги ПҚ-3917-сон Президент қарори билан назарда тутилган (шарҳга қаранг).