Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Президентнинг 1.06.2018 йилдаги “Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3764-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида эслатиб ўтади (шарҳга қаранг).
Тузатишлар Президентнинг 26.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида” ПҚ-4086-сон қарорида назарда тутилган:
1.06.2018 йилдаги ПҚ-3764-сон қарор нормаси |
Нормага киритилган ўзгартиришлар тавсифи (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 33-иловага асосан) |
Баҳоловчи ташкилотларнинг илгари берилган лицензияларининг амал қилиш муддати 2019 йил 1 январдан тугатилади |
Илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2019 йил 1 июлга қадар узайтирилди |
баҳоловчи ташкилот устав капитали (устав жамғармаси)нинг камида 51%и мазкур баҳоловчи ташкилотнинг битта ёки бир нечта штатдаги баҳоловчисига тегишли бўлиши лозим |
Талаб бекор қилинди |
2019 йил 1 январдан бошлаб баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари фақат биринчи ёки олий тоифадаги баҳоловчи бўлиши мумкин |
Талаб бекор қилинди |