Савдо тармоқлари раҳбарлари билан яқинда бўлиб ўтган учрашувда Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги вакиллари чакана сотиладиган товарлар учун ҳисоб-китоб қилиш чоғида бериладиган ягона форматдаги чеклар ишлаб чиқилгани ва тез орада жорий этилишини маълум қилдилар. Ушбу чора корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишни осонлаштиради. Долзарб мавзу ечимига доир фикримизни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳозирча «ягона форматдаги чек» янги атамаси бизга маълум эмас. 11 январда Молия вазирлиги ва ДСҚ ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга доир айрим масалалар ҳақида хат тарқатди. Унда айтилишича, назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларининг чеклари ҚҚС тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши керак. ДСҚ вакиллари ритейлерлар билан учрашувда шу ҳужжатни назарда тутган эдиларми ёки янги ҳужжатлар қабул қилинишини кутиш керакми?
Батафсил - buxgalter.uz сайтида.