Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ўзлаштиришга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни амалга оширишда ишлаб чиқариш корхонасига «Norma» МЧЖ эксперти маслаҳати ёрдам беради.
ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
- ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади;
- ишлаб чиқариш корхоналари ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайдилар;
- умумий майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар 2018 йил 1 апрелдан ер участкасининг бутун майдонидан ер солиғини тўлайдилар. Бунда 2018 йил 1 январдан бошлаб 2203-сон Низом уларга нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни бундай корхоналар I чоракдан бошлаб ЯСТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан тўлайдилар. Ер солиғини эса фақат II чоракдан тўлай бошлайдилар.
ЯСТ тўловчиларнинг ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш тартиби 3001-сон Низомда белгиланган. Уни ҳисоб-китоб қилиш чоғида ЯСТ тўловчилар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган ер участкалари ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 280-моддаси 2-қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари бундан мустасно). Яъни ҳисоб-китоб илиш чоғида ижарага олинган бино эгаллаган ер участкаси майдони инобатга олинмайди, сабаби мазкур ҳолда бино остидаги ердан эмас, балки бинодан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилмоқда. Кўчмас мулк ижарага берилганда ижарага берувчи ер солиғи тўловчиси ҳисобланади.
Батафсил - buxgalter.uz сайтида.