Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда сўров ўтказилмоқда.
«Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми?» – дея сўралмоқда вазирлик сайтида.
Мазкур сўровда аноним ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.
Сўровда иштирок этиш учун ҳаволалар:
- аноним тарзда қатнашиш: https://goo.gl/NL4uC3;
- шахсингизни кўрсатиб, мурожаат тарзида сўровномани тўлдириш: https://goo.gl/zwscz6.