Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Тошкентдаги Вестминстер университетига қўшимча равишда мактаб очилади

17.04.2019

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг «Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди (ТВХМ).

 

Қуйидагилар ТВХМнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • иқтидорли болаларни топиш, танлаб олиш ва ўқитиш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, илмий-интеллектуал ва ижодий салоҳиятини очиш;
  • гуманитар, табиий ва аниқ фанлар чуқур ўрганилишини, хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологиялари ўзлаштирилишини ташкил этиш;
  • ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда таълим жараёнига ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг илғор усулларини киритиш;
  • ўқувчиларни касбга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш;
  • худди шундай маҳаллий ва хорижий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 

 

ТВХМ масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат ўрта таълим ташкилоти бўлади.

 

Мактабдаги ўқув-услубий дастур ва таълим жараёнини Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда бошқа етакчи хорижий умумтаълим ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда юритиш режалаштирилмоқда.  

 

Инглиз тилида, тўлов-контракт асосида таълим берилади, битирувчиларга эса таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат (гувоҳнома, аттестат) билан бирга етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги тегишли дастур (International Baccalaureate, Advanced Placement или International Advanced Levels) дипломини бериш режалаштирилмоқда.

 

ТВХМ қуйидагиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади:

  • унинг муассислари ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақини тўлашдан келиб тушадиган;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар, шу жумладан хорижий ҳамкорлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Лойиҳада мактаб учун бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Константин Мосин.