ССП Судларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқди.
Ҳужжатда Савдо-саноат палатаси суд идораларида ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш тартиби белгиланган.
ССП давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш ҳуқуқига эга («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси).
Бу ҳолда даъво аризалари (аризалар) давлат божини тўламасдан тақдим этилади (Солиқ кодексининг 329, 330 ва 3301-моддалари).
Йўриқнома (ССП раисининг 15.03.2019 йилдаги 45 «А»-сон буйруғи билан тасдиқланган) матни билан бу ерда танишиш мумкин.