Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (ВМнинг 6.05.2019 йилдаги 374-сон қарори). Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.
Энди ИИВ лицейларига кириш истагида бўлган номзодлар ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади.
Эслатиб ўтамиз, илгари номзодлар вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг тиббиёт бўлимларида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.05.2019 йилдан кучга кирди.