Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Тошкентда немис технологиялари бўйича пластик карталар ишлаб чиқариш ишга туширилади

24.05.2019

Читать на русском языке

 

Йилига 75 млн дона ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш билан ЯУПМ қўшма корхонаси ва «Veridos GmbH» немис компанияси шуғулланади (ВМнинг 20.05.2019 йилдаги 421-сон қарорига қаранг).

 

Қурилиш 2019-2020 йилларда инвесторнинг ўз ресурслари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. 2022 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш тўлиқ лойиҳа қуввати билан ишга туширилгач, камида 100 та иш ўринлари яратилади. Микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар ишлаб чиқариш учун дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналари харид қилинади.

 

Бу 18.04.2018 йилдаги ПҚ-3673-сон қарорда назарда тутилган ID-карталар, ҳукумат мобиль алоқа тизими ва транспорт воситаларини ҳисобга олишнинг замонавий тизимларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни кафолатлаши лозим. Шунингдек, “ассортимент”да никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома картаси, соғлиқни сақлаш картаси (тиббий суғурта), ижтимоий карталар (нафақахўрлар, талабалар, кам таъминланганлар учун), транспорт ва махсус карталар (ҳарбий хизматчилар ва давлат хизматчилари учун) мавжуд. Экспортни ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 20%игача босқичма-босқич етказиш режалаштирилаётир.

 

Лойиҳани      амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 июнгача бўлган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ҳам амалга оширилади, қўшма корхонага 2021 йил 1 июлга қадар солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.