Илгари ёзганимиздек, абитуриентлар алоҳида ОТМларга онлайн - my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топширишлари мумкин.
Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир туманида 201 та шундай марказлар мавжуд, дея хабар беради Давлат хизматлари агентдиги ўзининг Телеграм-каналида. Олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.
Қуйидаги ОТМларга ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топишириш мумкин:
- Тошкент давлат юридик университети;
- Қорақалпоқ давлат университети;
- Гулистон давлат университети;
- Фарғона давлат университети;
- Самарқанд давлат университети.
ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 3 та ҳужжат тақдим этиш зарур:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
- имтиёзга эга бўлган абитуриент - имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжат.