Вазирлар Маҳкамаси 25.06.2019 йилдаги «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-сон қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.
ДСҚ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида 2018 йил ноябрь – 2019 йил июнь ойларида электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) расмийлаштириш бўйича тажриба ўтказди (26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон; ВМнинг 6.10.2018 йилдаги 807-сон қарори).
Унинг натижалари маъқулланиб, ВМнинг 522-сон қарори билан:
- 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЭҲФдан фойдаланиш ихтиёрий, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий эканлиги белгиланди;
- ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» давлат унитар корхонаси электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди;
- Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова) тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2019 йилдан кучга кирди.
ВМнинг 522-сон қарори билан buxgalter.uz сайтида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.
Жорилла Абдуллаев, «Norma» МЧЖ етакчи эксперти.