10 июлдан бошлаб Тошкентнинг бир нечта бозорлари яқинидаги йўллар бўйлаб тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото- ва видеокамералар иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилди.
Масалан, Чилонзор туманида 3.27 белгисини менсимаганларни қайд этишга мўлжалланган 4 та стационар автоматлаштирилган камералар ўрнатилган. «Тошкент савдо маркази», «Бек Тўпи», «Чилонзор буюм бозори», «Ўрикзор» бозорлари йўлларида ҳам улар ўрнатилган.
Ўрнатилган камералар 360 градусга ўгирила олади. Автомобиль мумкин бўлмаган жойда тўхтагач, видеокамера автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) вақтни ва қоидабузар-автомобилнинг давлат рақамини қайд этади. Маълумотлар онлайн-тарзда базага йўналтирилади, у ерда эса дастурий таъминот жарима солиш бўйича қарорни шакллантириб уни «Ўзбекистон почтаси» АЖга қоидабузарга жўнатиш учун йўллайди.
Жаримани тўлаш муддати - 60 кун. Ушбу муддат тугагач тизим хатга бириктирилган квитанцияни автоматик тарзда тўсиб қўйиб, жарима тўланмаганлиги тўғрисидаги маълумотни Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюросига (МИБ) жўнатади. МИБ, ўз навбатида, транспорт воситаси эгасининг номига расмийлаштирилган мулкка тақиқ қўяди. Ушбу санкциялар қоидабузар-автомобиль эгасига олди-сотди келишувларини амалга ошириш, техник кўрикдан ўтишга йўл қўймайди.
Эслатиб ўтамиз, 3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 3 бараваригача (608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. МЖТКнинг 171-моддасига биноан автоматлаштирилган қайд этиш ҳолатида жаримани машинани қоидабузарлик пайтида бошқарган шахс эмас, балки унинг мулкдори тўлайди.
Комментарии (1)
Добавить комментарийГость_Музаффар :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!