Энди рухсатномани олиш учун яқин орадаги ДХМга 24/7 режимида мурожаат қилиш мумкин, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги.
20 июлдан бошлаб абитуриентларнинг махсус рухсатномаларини бериш бошланди (намунага қаранг). Абитуриент учун унинг танловига кўра рухсатнома олишнинг учта варианти таклиф қилинмоқда:
- махсус ruxsatnoma.dtm.uz платформаси орқали;
- Давлат хизматлари марказида – ҳужжатлар топширилган ва ОТМ жойлашган жойдан қатъи назар, кечаю кундузнинг исталган вақтида, жумладан дам олиш кунлари. Бунинг учун Марказ ходимига фақат ўз паспортини кўрсатиш лозим. Хизмат бепул;
- жойлардаги қабул комиссиясида.
Бундан ташқари, мазкур рухсатномалар тест синовлари бошланишидан 1 кун олдин абитуриентнинг рўйхатга олишда кўрсатган рақамига SMS-хабар шаклида юборилиши кутилмоқда.