Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 19.07.2019 йилдаги 606-сон қарори).
Мақсадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса (буюртмачи ташкилот) учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошқа муассасада тайёрлашни ўз ичига олади. Мақсадли докторантура идора ичида, идоралараро ёки давлатлараро шаклида амалга оширилади. Дастлабки икки ҳолатда тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот, буюртмачи ташкилот ва докторант ўртасида уч томонлама шартнома тузилади, давлатлараро шаклида - халқаро шартномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан тартибга солинади.
Мақсадли докторантурага номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан тавсия этилади, бир ўринга номзодларнинг сони камида 2 нафар бўлиши лозим.
Идора ичида ва идоралараро мақсадли докторантурага қабул қилинган изланувчиларга таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинган изланувчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда стипендия тўланади ҳамда таътил берилади.
Диссертация иши ҳимоя қилиниб, диплом олинганда ёхуд тегишли илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганда докторантура муваффақиятли якунланган ҳисобланади. Мақсадли докторантурани муваффақиятли якунлаган докторантлар уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотда камида 3 йил ишлаб бериши лозим.
Мақсадли докторантурага қабулни ташкил этиш қуйидаги тартиб ва муддатларда амалга оширилади:
Шунингдек Низомда мақсадли докторантурада кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда буюртмачи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2019 йилдан кучга кирди.
Анвар Иркаходжаев.