2019 йил 24 августдан бошлаб янги тарифлар жорий этилади, дея хабар қилди “Сувсоз” ДУК.
Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган декларацияга мувофиқ (реестр рақами 09-ТГ-2019, 9.08.2019 й.), 2019 йил 24 августдан бошлаб янги тарифлар амалга киритилади:
- сув таъминоти –1 м3 учун 310 сўм, ҚҚСсиз.
- оқова сув чиқариш (канализация) – 1 м3 учун 250 сўм, ҚҚСсиз.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 2 апрелдаги 499-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри истеъмолчилари учун Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 69-сон қарори билан белгиланган ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига 1м3 учун 100 сўм миқдоридаги махсус устама миқдорининг амал қилиши узайтирилди.