Uzcard Ягона Умумреспублика Процессинг Марказига Tenge Bank қўшилди, деб хабар қилинди ЯУПМ сайтида.
Tenge Bank Қозоғистон Халқ банкининг (Halyk Bank) шуъба банки ҳисобланади. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий капитал иштирокидаги олтинчи ҳамда Қозоғистон капитали иштирокидаги биринчи банк ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ЯУПМ провайдер функцияларини бажариб, эквайринг хизматлари, яъни АТМ-қурилмалар, тўлов тизимлари ёрдамида POS- и EPOS-терминаллари, интернет-дўконлар ва автоматлаштирилган банк тизимида банк хизматлари орқали амалга ошириладиган электрон тўловларни амалга оширади.
Айни пайтда Марказ Ўзбекистоннинг 30 та банкига хизмат кўрсатмоқда.