Республика бизнес ва бошқарув Олий мактаби қошида фалсафа доктори (Doctor of Philosophy – PhD) ва фан докторлари (Doctor of Science – DSc) 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» мутахассислиги бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш институти очилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2019 йил 30 августдаги қарори билан паспорт, илмий Кенгаш таркиби ва унинг илмий семинари тасдиқланди.
Илмий кенгаш таркибига АҚШ, Хитой, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон, Массачусетс технология институти, Стенфорд университети, Хаузхонг фан ва технологиялар университети, Амалий ахборот технологиялари институти каби етакчи университет ва илмий марказлар олимлари кириб, улар Илмий кенгаш йиғилишларида бевосита онлайн тарзда иштирок этадилар.
Ушбу мутахассислик бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йил 15 сентябр куни бошланади.