Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади

10.10.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат тадбиркорликни янада ривожлантириш, шу жумладан бизнес-ташаббусларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ўз ичига олган Президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган (шарҳлар – бу ерда, бу ерда ва бу ерда).

 

Жамоатчилик кенгашлари фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан ташкил этилади. Улар кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилади. Кенгашлар мажлисларида баён этилган таклиф ва ташаббуслар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига амалда рўёбга чиқариш учун тақдим этилади.  

 

Кенгаш – ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи. Улар ўз фаолиятини Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қабулхоналар мудирлари томонидан ҳудудий ҳокимлар билан биргаликда тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади.

 

Бизнеснинг долзарб масалаларини муҳокама қилишдан ташқари, Кенгашлар қуйидаги вазифаларни амалга ошириш билан шуғулланади:

  • тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда иқтисодий кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ислоҳотлар моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш;
  • ижтимоий сўровлар ўтказиш йўли билан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш.

 

Кенгашлар таркиби 3 йил муддатга шакллантирилади ва аъзолардан ташқари раис, унинг ўринбосари ва котибни ўз ичига олади. Иш жараёнида Кенгашлар тавсиявий хусусиятга эга қарорлар қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.