Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

III гуруҳ истеъмолчилари учун сувдан фойдаланиш тарифлари оширилмоқда

05.11.2019

Читать на русском языке

Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган декларацияда янги тарифлар белгиланди (реестр рақами 13-ТГ-2019, 28.10.2019 йил).

 

2019 йил 16 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича III гуруҳ тижорий истеъмолчилари бўлган  юридик шахслар учун қуйидаги ставкалар жорий этилмоқда:

  • сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 730 сўм ҚҚСсиз;
  • оқава сув бўйича - 1 м3 учун 460 сўм ҚҚСсиз.

 

Қолган барча I ва II гуруҳлар истеъмолчилари учун юқорида кўрсатилган декларацияга мувофиқ тарифлар 2019 йил 16 ноябрдан ўзгаришсиз қолмоқда: сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 310 сўм ҚҚСсиз, оқава сув бўйича - 1 м3 учун 250 сўм ҚҚСсиз.

 

Маълумот учун: Тошкент шаҳар ҳокимининг 2.04.2019 йилдаги 499-сон қарорига биноан Тошкент шаҳри истеъмолчиларига ичимлик сув таъминоти хизматлари учун илгари белгиланган 1м3 учун 100 сўм миқдоридаги махсус устама ҳақ миқдори 2019 йилда ҳам сақлаб қолинди, оқава сув (канализация) хизматлари учун ҳам шундай устама ҳақ белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Cув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари бўйича истеъмолчилар учта гуруҳга бўлинган:

I – хусусий уй-жойларда ва кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар;

II – иссиқлик таъминоти ташкилотлари, ИСКХ ташкилотлари, Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналари, бюджет ташкилотлари, диний ташкилотлар, элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ХУМШ;

III – I ва II гуруҳга кирмаган ташкилотлар.