Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши қандай фаолият юритади

07.11.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3190, 30.10.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ апелляцияларни кўриб чиқиш учун ташкил этилган (1.07.2019 йилдаги ПҚ-4380-сон қарорга қаранг). Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2019 йилдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган (шарҳга қаранг).

 

Апелляция кенгашига апелляция ва аризалар берилади, уларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Манфаатдор шахслар апелляция ва аризалар бериш билан боғлиқ ҳаракатларни шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида  (кейинги ўринларда - ИМА) рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширишлари мумкин. Ўзбекистондан ташқарида доимий истиқомат қиладиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари ёки уларнинг вакиллари халқаро шартномалар доирасида ҳаракат қилишлари мумкин. Вакилнинг (патент вакилининг) ваколатлари ваколатларнинг ҳажми кўрсатилган ишончнома билан тасдиқланади.

 

Апелляция ёки ариза ихтиёрий шаклда тузилади. Бунда Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалага боғлиқ ҳолда уларда бўлиши лозим бўлган маълумотларнинг тўлиқ ҳажми келтирилган. Апелляция интеллектуал мулк объектига битта буюртмага, ариза эса – битта товар белгисига оид бўлиши лозим. Апелляция материаллари 2 нусхада топширилади.

 

Апелляциялар “Ихтиролар, фойдали моделлар  ва саноат намуналари тўғрисида”, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”, “Селекция ютуқлари тўғрисида”, “Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларида белгиланган муддатларда берилади.

 

Апелляция ёки аризага патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Акс ҳолда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.

 

Апелляция ёки ариза ўзбек ёки рус тилида топширилади. Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилида 2 нусхада топширилади. Агар қўшимча материаллар бошқа тилда топширилган бўлса, ариза берган шахс 3 ой муддат ичида ушбу материалларнинг ўзбек ёки рус тилига таржимасини тақдим этиши лозим. Акс ҳолда бундай материаллар апелляция ёки аризани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди.

 

ИМАга келиб тушган апелляция рўйхатга олинади ва унга рўйхат рақами берилади. Агар апелляция бериш шартларига жавоб берса, у келиб тушган санадан эътиборан 10 кунлик муддат ичида апелляция берган шахсга апелляция кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилади. Агар апелляция уни бериш шартларини қаноатлантирмаса, мурожаат қилган шахсга апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни 3 ой муддат ичида тақдим этиш таклифи баён қилинган сўровнома юборилади. Маълумотлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда апелляция берган шахсга хабар берилади. Муаллиф кўриб чиқишнинг исталган босқичида апелляцияни чақириб олиши мумкин. Бу ҳолда, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади.

 

Йиғилишдан 10 кун аввал томонларга Апелляция кенгаши йиғилишининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақидаги билдиришнома юборилади. Апелляцияларни кўриб чиқиш муддатлари масалага боғлиқ ҳолда 2 ойдан 6 ойгача муддатни ташкил этади. Аризалар Апелляция кенгаши томонидан 4 ой ичида кўриб чиқилади. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши йиғилишида амалга оширилади.

 

Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёхуд жисмоний шахслар қатнашиши мумкин, бироқ уларнинг келмай қолиши ишни кўриб чиқишга тўсиқ бўла олмайди.

 

Апелляция кенгаши битта объектга, айнан битта товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларига оид бир неча апелляциялар ёки аризаларни кўриб чиқишни томонларнинг розилигини олган ҳолда бирлаштиришга ҳақли. Апелляция кенгашининг қарори ҳар бир иш бўйича алоҳида чиқарилади.

 

Апелляция кенгашида ишни юритиш ўзбек ёки рус тилида олиб борилади. Бу тилларни тушунмайдиган шахслар материаллар билан таржимон орқали танишиш ва йиғилишда ўзбек ёки рус тилида сўзга чиқиш ҳуқуқи билан таъминланади.

 

Апелляция ёки аризани моҳиятини кўриб чиқиш, қоидага кўра, қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  • Апелляция кенгаши раисининг маърузаси;
  • апелляция ёки ариза берган шахс ва (ёки) унинг вакили, шу жумладан патент вакилининг сўзи;
  • ишга жалб қилинган экспертнинг сўзи;
  • кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг Апелляция кенгаши аъзолари ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблари;
  • кўриб чиқишда иштирок этувчи шахслар томонидан олдинги сўзланган нутқларнинг тўлдирилиши.

 

Апелляция кенгашининг қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг кенгаш аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Кенгаш аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Кенгаш раиси энг охирида овоз беради. Кенгаш апелляция ёки аризани тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ёхуд қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Апелляция кенгашининг қарори иш жилдига қўшиб қўйилади ва 10 иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга, бошқа манфаатдор шахсларга юборилади ва ИМАнинг расмий нашрида ва сайтида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.