«Норма» ПРМ 2019 йил 22 ноябрь куни «2019 йил ноябрь учун ҚҚС ҳисоботини қандай топширамиз» семинарига таклиф қилади.
Ҳавола бўйича ўтиб семинарга ёзилиш мумкин.
Маърузачи - Азизахон Тошхўжаева, NORMA компанияси эксперти, cолиқ маслаҳатчиси, бухгалтерия ҳисоби соҳасида сертификатланган мутахассис, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш бўйича эксперт.
Семинар дастури
• ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларни аниқлаш;
• ҚҚСни ҳисоблаш;
• Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш;
• Соддалаштирилган ҚҚСни ҳисоблаш;
• Норезидентлардан олинган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаш.
Тренинг қатнашчилари ушбу солиқ шаклларини тўлдириш тартиби билан танишадилар:
• Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби;
• Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби.
Тренинг давомида қатнашчилар:
- солиқ ҳисоботини ўзлари тўлдириб кўриш имкониятига эга бўладилар;
- ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб оладилар.