Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири муҳокама қилинди.
2019 йил 19 сентябрь куни қуйи палатада биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасида норма ижодкорлиги фаолиятининг асосий принциплари, асосий тушунчалар, НҲҲ турлари ва ўзаро нисбати ёритиб берилган.
Ҳужжатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғридан-тўғри ишлашига, улар лойиҳаларининг ҳуқуқий, молиявий ва коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Лойиҳада бир қатор нормалар таклиф этилган. Жумладан, НҲҲ лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш, уларни тегишли идоралар билан келишиш тартиби қайд этилган. Бунда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг масъулияти белгиланган, лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш билан боғлиқ нормалар ҳам ўз ифодасини топган.