“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди (12.11.2019 йилдаги ЎРҚ-583-сон Қонунга қаранг).
Прокуратурада ҳақ тўланадиган йиллик (асосий) таътилнинг белгиланган давомийлиги ўзгаришсиз қолдирилди – 30 календарь кун.
Қўшимча таътиллар ва уларни тақдим этиш шартлари (зарур иш стажи) қисмида ўзгаришлар рўй берди: амалдаги тизим анча мослашувчан ва ижтимоий йўналтирилган тизим билан алмашди.
Илгариги тизим |
Янги тизим |
||
иш стажи |
қўшимча таътилнинг давомийлиги |
иш стажи |
қўшимча таътилнинг давомийлиги |
15 йилдан ортиқ |
5 календарь кун |
10 йилдан ортиқ |
5 календарь кун |
25 йилдан ортиқ |
10 календарь кун |
15 йилдан ортиқ |
10 календарь кун |
20 йилдан ортиқ |
15 календарь кун |
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 13.11.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.