Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

ХТТБ Ўзбекистонга $500 млн қарз ажратади

18.11.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил 19 июлда давлатимиз ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ярим миллиард АҚШ доллари миқдоридаги Қарз битими имзоланган  (13.11.2019 йилдаги ПҚ-4521-сон қарорга қаранг).

 

Қарзни сўндириш муддати 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда – 30 йил. Ажратиладиган қарз Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

 

Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ҳисобланади. Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш агентлари ҳисобланади.

 

Қарзни сўндириш, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.