Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Иситишга ҳақ тўлаш тартиби кейинги мавсумда ўзгартирилади

23.12.2019

Читать на русском языке

 

Президент томонидан 2 декабрда Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини модернизациялаш тўғрисидаги ва соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

 

2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади.

 

Маълумот учун: амалдаги қоидаларга кўра иситиш даври «ташқи» ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°С дан паст бўлганда, 5 кунлик давр тугаган кундан кейинги кундан эътиборан бошланади ва 8°С дан юқори бўлганда тугайди.

 

Баён этилишидан келиб чиқиб ушбу ўзгартириш барча тоифадаги истеъмолчилар, бинолар турларига (турар, нотурар) дахлдор бўлади ва ҳозирда қуйидагича фарқланадиган иситиш учун ҳақ тўлаш шартларини ҳақиқатда тенглаштиради:

  • жисмоний шахслар иситиладиган майдоннинг 1 м2 учун тасдиқланган тариф бўйича ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ҳақ тўлайди;
  • юридик шахслар-кўп квартирали уйдаги нотурар жой эгалари – тариф бўйича ҚҚС билан (сум/Гкал), нотурар жойни иситишга ҳисобланган иссиқлик юкламасига (Гкал) кўпайтирган ҳолда, ҳар ойда камида 15%лик олдиндан тўлов киритади ва календарь ой тугаганидан кейин 30 кун ичида тўлиқ ҳисоб-китоб қилади.    

 

Таҳририятдан: ҳисоб-китоблар янги тизимининг жиҳатлари (турли тоифадаги истеъмолчилар учун ўзига хос жиҳатлари) амалдаги Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига тузатишлар киритилганидан ёки ҳужжатнинг янги таҳрири тасдиқланганидан кейин аён бўлади. 

 

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни белгилашда ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ҳамда иссиқлик таъминоти тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ҳисобига иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади, кўрсатилаётган хизматлар таннархини қоплаш механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Бунда аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифлар қўлланади, бунинг натижасида кўриладиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

 

Кутилаётган янгиликлар орасида қуйидагилар ҳам бор:

  • ресурс тежовчи замонавий технологияларни, ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни инобатга олган ҳолда, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиш;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик қувурларини реконструкция қилишда иссиқликни сақловчи, шу жумладан пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар ишлатилади;
  • иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб беришга шартномалар тузишнинг янги тартиби босқичма-босқич жорий этилади. Иссиқлик таъминоти корхоналари истеъмолчилар ва ХУМШ/профессионал бошқарув компаниялари билан уч томонлама шартномаларни, кўп квартирали уйларни бевосита бошқарадиган мулкдорлар билан эса икки томонлама шартномалар расмийлаштирилади.

 

Иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида жавобгарлик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (унда иккита бошқарма ташкил этилган), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ўртасида тақсимланади. Пойтахт ҳокимияти, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилиш механизми жорий этилади.

 

Олег Заманов.