Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак преодолеть сложности внедрения отчетности по кодам 29 и 137 Как учесть расходы на служебный автомобиль при расчете налога на прибыль Как использовать чистую прибыль Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за декабрь 2024 года

Оилавий тадбиркорликка кредитлар бўйича фоизларни банкларнинг ўзи белгилайди

14.01.2020

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги томонидан Марказий банк бошқарувининг 21.12.2019 йилдаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 31/1-сон қарори рўйхатдан ўтказилди.

 

Ўзгартиришлар ва қўшимчага асосан:

  • “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ томонидан амалга оширилади;
  • ушбу кредитлар тижорат банклари орқали МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади;
  • тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.

 

Низомга киритилган нормада назарда тутилишича, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилган кредит маблағлари ҳисобига импорт шартномалари асосида хориждан етказиб бериладиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) учун тўловлар мазкур шартномаларнинг шартларига кўра амалга оширилади.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2020 йилдан кучга кирди.